Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кўкдала ҳокими газ баллони портлашидан жабрланганларга моддий ёрдам ажратди

Кўкдала ҳокими газ баллони портлашидан жабрланганларга моддий ёрдам ажратди

Бир муддат олдин Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида ўтказилган Наврўз сайлида газ баллони портлаб кетгани ва кўплаб кишиларнинг тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилгани хабар қилинган эди.

Туман ҳокимининг 20 мартдаги тегишли қарори билан Кўкдала тумани «Тўқмор» маҳалласида яшовчи газ баллони портлашидан жабрланган 26 нафар фуқарога моддий ёрдам берилади.

«Туман маҳаллий бюджетининг 2024 йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан ушбу фуқаролар ҳолидан хабар олиш ва моддий ёрдам учун 62 млн сўм маблағ ажратилсин», – дейилади ҳоким қарорида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг