Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жиззахда автобус ва юк автомашинаси тўқнашди. Қурбонлар бор

Жиззахда автобус ва юк автомашинаси тўқнашди. Қурбонлар бор

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 25 август куни соат 14:32 ларда, Жиззах вилояти ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга М39 «Термиз-Тошкент» автомобиль йўлининг 965-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган М.Р. «ZHONGTONG BUS LCK6127HGN» русумли автобусни бошқариб кетаётиб, ўзидан олдинда кетаётган ҳайдовчи, 1979 йилда туғилган Х.А. бошқарувидаги «ISUZU» русумли юк автомашинасининг чап ён томонига урилиб, ЙТҲ содир этган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Натижада, «ISUZU» русумли юк автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томонидаги бетон тўсиққа урилиши оқибатида ағдарилган. Ағдарилиш натижасида, ушбу автомашина ҳайдовчиси 41 ёшли Х.А. ва автомашина салонида бўлган йўловчи 17 ёшли А.Н.лар оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этишган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Пахтакор тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг