Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Исроил Мадримов мексикалик рақибини техник нокаутга учратди (видео)

Исроил Мадримов мексикалик рақибини техник нокаутга учратди (видео)

Фото: «Google.com»

Ҳамюртимиз Исроил Мадримов профессионал боксда учинчи жангини ўтказди ва ғалаба қозонди.

Исроил 69,9 килограммгача бўлган вазнда мексикалик Норберто Гонсалесга қарши рингга кўтарилди. Гонсалес профессионал фаолиятида 23 та жанг ўтказиб, 13 тасида муддатидан аввал ғалаба қозонган эди.

Эътиборли томони, мексикалик 38 ёшли боксчи 9 кунгина муқаддам 8 раундлик жангда иштирок этган бўлишига қарамай, Нью-Йорк штати атлетик қўмитаси унга қисқа фурсатда яна рингга кўтарилишга рухсат берди. Бу ҳолат Гонсалесга фойда келтирмади ва тўқнашув тўлиқ Мадримовнинг устунлиги остида ўтди.

Олтинчи раундда Гонсалес нокдаунга учради, такрорий зарбалар беришга уринган Мадримовни эса ҳакам тўхтатиб қолди ва техник нокаут эълон қилди.

Шу тариқа Исроил профессионал боксда учинчи жангини ҳам муддатидан аввал ғалаба билан якунлади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг