Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Франция қирғоқларида антиқа меҳмонхона пайдо бўлди (фото)

Франция қирғоқларида антиқа меҳмонхона пайдо бўлди (фото)

Фото: «Lonelyplanet»

Франция шимоли-ғарбидаги Бретань қирғоқларида қуёш батареялари ўрнатилган, туби шаффоф, сузувчи эко-меҳмонхона пайдо бўлди, дея хабар берди «Lonelyplanet».

Чир айлана ўрнатилган деразалар океан манзарасидан, шиша пол эса сувости дунёси гўзалликларидан баҳраманд бўлиш имконини беради. Дастлаб бундай меҳмонхонани яратиш ғояси Жеймс Бонд ҳақидаги фильмда пайдо бўлган — «Мени севган айғоқчи» 1977 йилда суратга олинган. Ундан «Anthénea» ихтирочилари илҳомланишган.

Биринчи эко-меҳмонхона Бретань қирғоқларида, Требурден портида очилди. Ташқарига бешта қуёш батареяси ўрнатилган бўлиб, улар ўн икки киши сиғадиган капсуладаги ҳаётий фаолиятни қувват билан таъминлайди. Денгиз сувидан ванна, алоҳида ошхоналар меҳмонлар хизматида.

Пандемия билан боғлиқ вазият ҳал бўлиб, халқаро авиақатновлар тиклангач 2021 йил баҳордан бошлаб яна бир нечта эко-меҳмонхоналар очиш режалаштирилмоқда.

Меҳмонхонада бир кеча тунаш икки кишилик номер 290 еврога баҳоланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг