Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонадаги заправкада ярим миллиардлик газ ўғирланди

Фарғонадаги заправкада ярим миллиардлик газ ўғирланди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Учкўприк туманида 597,2 млн сўмлик табиий газни ўғирлаган автомобилларга газ тўлдириш шохобчаси аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учкўприк тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда “Sh.o.” МЧЖ масъул шахслари автомобилларга газ тўлдириш шохобчасига ўрнатилган газ ҳисоблагичга ташқи таъсир ўтказиб, тижорат мақсадида 331,7 минг куб метр табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 597,2 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг