Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Диққат, қидирилмоқда. ИИББ ҳамюртларимиздан ёрдам беришни сўради

Диққат, қидирилмоқда. ИИББ ҳамюртларимиздан ёрдам беришни сўради

Кеча «Telegram» мессенжери орқали 19 ёшли Нарзуллаева Зулхумор Холмуродовна бедарак йўқолгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Аммо ўша вақтда унинг яқинлари ва қариндошлари ИИБга мурожаат қилмаган.

Фақат Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ходимларидан бири ушбу хабарни ўқиб, йўқолган қизнинг яқинларига қўнғироқ қилгандан сўнг қидирув бўйича ИИБга ариза топширилган.

Зулхуморнинг онаси Сергели туман ички ишлар бўлими ходимларига маълум қилишича, улар Сурхондарёнинг Денов туманидан келган ва Сергели туманида жойлашган ун чиқарувчи заводда ишлашган. Она-бола ушбу завод ҳудудидаги бинолардан бирида вақтинча истиқомат қилиб турган.

23 июль тонгида, соат тахминан 8:30 ларда рўй берган оилавий можародан сўнг Нарзуллаева Зулхумор уйдан чиқиб кетган ва қайтиб келмаган.

Йўқолган фуқарони кўрганлар Сергели туман ИИБга ушбу рақамлар орқали қўнғироқ қилиниши сўралади: 712580242, 712580854, 712575704. Ёки Тошкент шаҳар ИИБга 102, 712323040, 712324050 рақамлари орқали қўнғироқ қилиш мумкин.

Шу билан биргаликда яқинларининг рақамларига қўнғироқ қилиш сўралади: +998975520570, +998935800099

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг