Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркияда яшириниб юрган ўзбекистонлик қидириляпти

Туркияда яшириниб юрган ўзбекистонлик қидириляпти

Туркия ҳудудида жиноий жавобгарликдан яшириниб юрган Ўзбекистон фуқароси қидириляпти.

У фуқароларнинг кўп миқдордаги пул маблағларини ғайриқонуний йўллар билан ўзлаштиришда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, ушбу шахс Атабаев Фазлиддин Фахритдинович бўлиб, 1986 йилда Самарқанд вилоятида туғилган.

Ушбу шахс тўғрисида маълумотга эга бўлган ватандошлардан Бош консулхонага ёки Ўзбекистон Республикаси ИИВга хабар бериш сўралмоқда.

«Жиноий жавобгарликдан қочиб хорижий давлатларда, шу жумладан Туркияда яшириниб юрган ҳар бир шахсга нисбатан жиноий таъқиб изчил равишда давом эттирилади ва жиноят учун жавобгарлик принципи қатъий таъминланади», – дейилади Бош консулхона хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг