Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухоро вилоятида олиб қочилган автомобиль ўз эгасига қайтарилди

Бухоро вилоятида олиб қочилган автомобиль ўз эгасига қайтарилди

Фото: «Tergov.uz»

2021 йил 19 май куни соат 01:00 ларда «102» қисқа рақамига фуқаро Р.Ҳасан қўнғироқ қилган. Шу куни соат 00:30 ларда Бухоро вилояти Жондор тумани Далмун қишлоғида жойлашган яшаш хонадони дарвозахонаси олдида турган «Spark» русумли автомашинасини номаълум шахс олиб қочиб кетганлигини маълум қилган.

Ушбу автомашинани қидириб топиш мақсадида вилоят миқёсида «Тўсиб ушлаш» тадбири эълон қилиниб, барча ЙПХ масканларига, ЙҲХБ ходимларига бу ҳақда хабар берилган. Натижада Р.Ҳасанга тегишли автомашина Жондор тумани Оқработ қишлоғида яшовчи 25 ёшли Б.Рўзи томонидан олиб қочилганлиги аниқланиб, автомашина Беклар қишлоғи ҳудудидан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жондор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Б.Рўзи процессуал тартибда ушланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ҳозирда жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда. Тергов давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, юқорида кўрсатилган жиноятни содир этганлик учун Жиноят кодексида 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо қўлланилиши белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг