Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Заковат» супер финалида Хоразм чемпион!

«Заковат» супер финалида Хоразм чемпион!

Фото: «Хushnudbek»

Бугун, 12 октябрь куни Бухоро вилояти Ромитан туманидаги «Bukhara Desert Oasis» экотуризм марказида «Заковат» мусобақасининг финал баҳси бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди.

Финалда Хоразм ва Навоий жамоалари куч синашишди. Якуний ҳисобга кўра Хоразм вилоятининг «Хива шаҳридаги Президент мактаби» жамоаси ғалаба қозонди!

Ғолиб жамоа аъзоларининг ҳар бири биттадан Chevrolet Gentra автомобили билан тақдирланиши кўзда тутилган.

«Заковат» клубини ташкил этишда бош-қош бўлган жонкуяр инсон – Абдурасул Абдуллаев, фаол иштирокчилар – Бобур Ёқубов, Жобир Аҳмедов, Хушнудбек Худойбердиев, Азиза Ибрагимова, Рустам Жабборов, Саидкамол Абдураззоқов, Зебо Шомирова, Фуркат Курбанов, Умид Валиевга бугун алоҳида раҳмат айтмоқчиман.

Азиз ўғил-қизларим, сизлардаги шижоат, илм-маърифатга интилиш ва интеллектуал салоҳиятни инобатга олиб, бундан буён «Заковат» ўйинларини ёшларимиз ўртасида оммавий маърифий ҳаракатга айлантирамиз.

Ҳаракатни молиявий қўллаб-қувватлаш учун ҳар йили 50 миллиард сўм маблағ ажратсак, сизларга маъқулми?

Мен суриштирдим, шу пайтгача Сизларнинг ўз биноларингиз ҳам йўқ экан. Шунинг учун Тошкентда «Заковат»чилар учун алоҳида бино барпо этсак, нима дейсизлар? — деди Шавкат Мирзиёев.

«Заковат» брейн-ринг интеллектуал ўйинининг супер финал босқичида Навоий вилояти жамоасини мағлуб этиб, ғолибликни қўлга киритган хоразмлик билимдонлар билан танишишингиз мумкин:

Жуманов Беҳзод Турсунбаевич – Гурлан тумани 10-умумий ўрта таълим мактаби тарих фани ўқитувчиси;

Ходжаев Феруз Қаҳрамон ўғли – «Ишонч» дўконлар тармоғи Хива филиали ходими;

Тажиев Жамоладдин Нурлаевич – тадбиркор;

Маткаримов Азамат Хурматович – Хива шаҳридаги Президент мактаби ўқитувчиси;

Ходжаев Наврўз Азаматович – тадбиркор;

Ҳасанов Шодлик Бекпўлатович – Хоразм Маъмун академияси раиси ўринбосари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг