Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Асакада бола ўғриси ушланди» видеосига Андижон ИИБ муносабат билдирди (видео)

«Асакада бола ўғриси ушланди» видеосига Андижон ИИБ муносабат билдирди (видео)

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Бугун, 2019 йил 8 сентябр куни ижтимоий тармоқларда «Асакада бола ўғриси ушланди» деб номланган видеолавҳа тарқаб кетган эди. Ушбу ҳолат Андижон вилояти ИИБ томонидан атрофлича ўрганилди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Ўрганилишича, 2019 йилнинг 7сентябр куни, соат 17:30 лар чамасида Асака тумани Ўзбекистон МФЙ Тошлоқ кўчасида яшовчи фуқаро С.А Асака туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни соат 16:30 лар чамасида вояга етмаган қизи С.Р Асака шаҳри, Барака МФЙ, Тадбиркорлар кўчасида жойлашган марказий деҳкон бозорида юрган вақтида, Асака туманининг Андижон кўчасида яшовчи фуқаро Р.О маст ҳолатда жамоат жойида вояга етмаган С.Р.га одоб-ахлоқ қоидаларига тўғри келмайдиган хатти-ҳаракатлар қилганлигини маълум қилган ва унга нисбатан қонуний чора кўриб беришни сўраган.

Ушбу ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида, фукаро Р.О вояга етмаган С.Р.га нисбатан одоб-ахлоқ қоидаларига тўғри келмайдиган хатти-ҳаракатлар қилган вақтида қўрқиб кетиб, бозор ичида бўлган фуқароларга ёрдам беришларини сўраб мурожат этган. Шу вақтда фуқаролар Р.О.ни ушламоқчи бўлиб, ортидан қувишган. Р.О. Асака шаҳри, Умид кўчасида ушланиб, вояга етмаган С.Р.нинг яшаш уйига олиб борилган. Суриштирув давомида фуқаро Р.О.га нисбатан Асака тумани, Бахрин МФЙда яшовчи фуқаро Х.Ф уриб, тан жарохати етказгани маълум бўлди.

Содир этилган ҳолат юзасидан чақирувга асосан, Асака тумани профилактика инспектори Ф. Юлдашев воқеа жойига етиб бориб, хуқуқбузарлик содир этганларни туман ИИБ биносига олиб келиб, суриштирув ишларини олиб борган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг