Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эркинжон Каримов

Ҳар қандай вазиятда ҳам самимийлик муҳимдир.

1977 йили Фарғона вилояти Бағдод туманида туғилган. 1998 йили Фарғона Давлат университетининг математика факультетини битирган. 2006 йили физика-математика фанлари бўйича номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Ҳозир Ўзбекистон Фанлар академияси математика институти катта илмий ходими. Чет эл журналларида чоп этилган илмий мақолалар рейтинги бўйича 2011 йили Фанлар академиясининг энг ёш фаол олими сифатида мукофотни қўлга киритган бўлса, 2015 йили Бутунжаҳон фанлар академияси («The World Academy of Sciences» — TWAS)га ёш аъзо сифатида қабул қилинган. Ўндан зиёд мамлакатда илмий сафарда бўлган. Қирқдан ортиқ илмий мақолалари турли халқаро илмий журналларда чоп этилган.

Оилали, 3 та фарзанднинг отаси.