Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Йирик каналларни бетонлашга бюджетдан 680 млрд сўм ажратилган

Йирик каналларни бетонлашга бюджетдан 680 млрд сўм ажратилган

Шавкат Мирзиёев бугунги йиғилишда 75 та йирик канални бетонлашга бюджетдан 680 миллиард сўм ажратилганини, асосий мақсад энг кўп сув йўқотиладиган каналларни суғориш даври бошланишигача бетонлашдан иборат эканлигини таъкидлади.

«Лекин, Қашқадарёдаги лойиҳаси тайёр 9 та канални бетон қопламага ўтказиш ишлари бор-йўғи 34 фоизга бажарилган. Ёки, Сирдарёдаги 3 та каналда бетонлаш бўйича бажарилган ишлар 10 фоизга ҳам етмайди», – деди давлат раҳбари.

Президент ҳамма кучни тўлиқ сафарбар қилиб, вегетация даври бошлангунча бетонлаш ишларини якунлаш, каналлар атрофида дарахт экиш зарурлигини таъкидлади.

Сув йўқотишларини камайтириш ва сувни тежаб ишлатиш Сув хўжалиги вазирлигининг энг асосий вазифаси экани қайд этилди. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг