Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Telegram мингдан ортиқ ўқувчиси бор каналларга реклама пулининг ярмини беради

Telegram мингдан ортиқ ўқувчиси бор каналларга реклама пулининг ярмини беради

Фото: Kp.ru

Ўқувчилари сони минг нафардан ошган Telegram-каналларнинг эгалари рекламадан тушган даромаднинг ярмини олади. Монетизация бошлангани ҳақида мессенжернинг расмий сайтида хабар берилди.

«Бугундан бошлаб 1 минг нафар ва ундан ортиқ обуначиси бор каналлар уларда намойиш этилган рекламадан тушган даромаднинг 50 фоизини мукофот сифатида олади», — дейилади 31 март куни сайтда эълон қилинган релизда.

Контент яратувчилар учун ўз мукофотлаш тизимини Telegram «ижтимоий медиа тарихидаги энг сахийларидан бири», дея атади.

Реклама учун ва маблағларни олиш учун рақамли валюта — TON блокчейнидан фойдаланилади. Хабарга кўра, России, Украина, Фаластин, Исроил ва бошқа айрим мамлакатларда мукофотлаш тизими ишламайди.

Аввалроқ мессенжер асосчиси Павел Дуров Telegramдаги контентлар ҳар ой триллион мартадан кўпроқ кўрилаётганини, ушбу мукофотлаш тизими муаллифларга ўз маблағларини хавфсиз қўлга киритишда қўл келишини таъкидлаганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг