Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат экспортини 3,5 млрд долларга етказмоқчи

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат экспортини 3,5 млрд долларга етказмоқчи

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоқларида инвестициялар ва экспортни кўпайтириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Йиғилишга энг фаол 100 дан зиёд экспортчи-тадбиркорлар ва логистика корхоналари вакиллари таклиф қилинган.

Давлат раҳбари бундан буён йиғилишлар ҳар бир соҳа корхоналари вакиллари билан учрашув тарзида, уларни қийнаётган масалаларга ечимлари билан ўтказилишини таъкидлади.

«Ўтган йили 23 миллион тонна мева-сабзавот етиштирилди, озиқ-овқат саноатида 86 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Ҳисоб-китобга кўра, бунча маҳсулотни ўзидан 5 миллиард долларлик экспорт қилса бўлади.

Лекин иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги комплекслари мутасаддилари ва ҳокимлар ишни тўғри ташкил қила олмаяпти. Экспортчилар муаммосини ҳал қилмагани учун экспорт 2 миллиард доллардан ошмаган», – дейди Мирзиёев.

Давлат раҳбари йиғилганларга «соҳа учун яна қандай шароит керак, жорий йилда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат экспортини 3,5 миллиард долларга етказиш учун нималар зарур» деган саволларга биргаликда жавоб топишни таклиф қилди.

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг