Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Маданий бойликларни ноқонуний олиб чиққанлик ва қайтармаганлик учун жавобгарлик белгиланяпти

Маданий бойликларни ноқонуний олиб чиққанлик ва қайтармаганлик учун жавобгарлик белгиланяпти

Бош прокуратура маданий бойликларни Ўзбекистон ҳудудидан ноқонуний олиб чиққанлик, уни мамлакатга қайтармаганлик каби ҳолатлар учун Жиноят, Жиноят-процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.

Хусусан, Жиноят кодексида маданий бойликларни қонунга хилоф равишда эгаллаш (169-1-модда), Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар халқларининг маданий бойликларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтармаслик (169-2-модда) ҳамда маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказиш (182-1-модда) учун алоҳида жиноий жавобгарлик чоралари белгиланмоқда.

Унга кўра, маданий бойликларни қонунга хилоф равишда эгаллаш 5 йилдан 20 йилгача, Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар халқларининг маданий бойликларини мамлакат ҳудудига қайтармаслик (агар бундай қайтариш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан мажбурий ҳисобланса) 3 йилдан 8 йилгача ҳамда маданий бойликларни Ўзбекистоннинг божхона чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказиш (шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса) БҲМнинг 300 бараваригача миқдорда жаримадан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шунингдек, Жиноят-процессуал кодексида 169-1 ва 169-2-моддаларда назарда тутилган жиноятларни тергов қилиш иш қўзғатган дастлабки тергов органи томонидан амалга оширилиши ҳамда 182-1-моддасида назарда тутилган жиноятларни тергов қилиш давлат хавфсизлик хизмати терговчилари томонидан олиб борилиши белгиланмоқда.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексни маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказиш ҳақидаги 227-28-модда билан тўлдириш назарда тутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг