Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чегарада «Николай тангалари» тўхтатиб қолинди

Чегарада «Николай тангалари» тўхтатиб қолинди

Тошкент Халқаро аэропортида «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона мажмуаси ходимлари Рус императори Николай II даврига оид тарихий тилла тангаларни ноқонуний олиб чиқишга уринишни фош қилдилар.

«Дунё» нашрининг Давлат божхона қўмитасига таяниб маълум қилишича, божхона назорати жараёнида фуқаронинг назоратчилардан яширинча, хусусан, йўловчи божхона декларациясида ҳам кўрсатмасдан 8 дона тилла тангаларни олиб ўтишга уринганлиги аниқланган.

Шунингдек, унинг тегишли идоралардан танга олиб чиқиш учун махсус рухсатномаси ҳам бўлмаган. Тангалар хорижга учиб кетаётган фуқаронинг буюмлари орасидан топилган.

Ҳозирда аниқланган ҳуқуқбузарлик факти юзасидан божхона текширувлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги қонуннинг 8-моддасига мувофиқ эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши мумкин эмас. 

Маданий бойликларни вақтинча олиб чиқиш Ўзбекистон Маданият вазирлиги томонидан берилган махсус гувоҳнома билангина амалга оширилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг