Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Аҳолидан маданий бойликларни сотиб олиш тартиби белгиланди

Аҳолидан маданий бойликларни сотиб олиш тартиби белгиланди

Аҳолидан маданий бойликларни қабул қилиб олиш (харид қилиш) жараёни рақамлаштирилди.

Мазкур тартиб Президентнинг 2022 йил 27 майдаги ПҚ-261-сонли қарорига асосан ишлаб чиқилган.

Шу муносабат билан Маданий мерос агентлиги томонидан milliyboylik.uz тизими (веб-сайти) ишлаб чиқилди. Агентлик аҳолига ушбу веб-сайт орқали маданий бойликларини топшириш мумкинлигини айтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг мазкур қарорида 2022 йил 1 июлдан бошлаб аҳолидаги маданий бойликларни давлат музейлари томонидан қабул қилиб олишни рағбатлантириш ва оммалаштиришга қаратилган «Миллий меросга менинг ҳиссам!» умумхалқ акцияси ташкил этиш ҳам белгиланган эди.

Ҳужжат билан мазкур акцияси доирасида музейларга маданий бойликларни харид қилиш учун ҳар йили Маданий мерос жамғармасига бюджетдан маданий мерос ва музейлар соҳасига ажратилган маблағлар ҳисобидан қўшимча 3 млрд сўмдан ҳамда ҳудудлардаги тегишли музейларга 500 миллион сўмдан маблағ ажратиб борилиши маълум қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг