Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Диско раққоси» фильми қўшиқларининг муаллифи Баппи Лаҳири вафот этди

«Диско раққоси» фильми қўшиқларининг муаллифи Баппи Лаҳири вафот этди

Баппи Лаҳири.

Таниқли ҳинд бастакори ва хонандаси Баппи Лаҳири 16 февраль, чоршанбага ўтар кечаси Мумбайдаги шифохоналардан бирида вафот этди. Бу ҳақда «Press Trust of India» агентлиги хабар берди.

Баппи Лаҳири 69 ёшда эди.

Баппи Лаҳири ҳинд киноси мусиқасига диско услубини олиб кирган. Лаҳири 1970–1980 йиллардаги кўплаб фильмларга мусиқа басталаган. Масалан, Митхун Чакраборти бош ролни ўйнаган «Диско раққоси», «Ўйна, ўйна», Амир Хон суратга тушган «Ишқ» фильмларидаги кўп қўшиқларни Лаҳири ёзган. Уларнинг айримларини Баппи Лахирининг ўзи ижро этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг