Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бразилияда бир кунда юзлаб одамлар вирус қурбонига айланди

Бразилияда бир кунда юзлаб одамлар вирус қурбонига айланди

Фото: «1zoom.ru»

Бразилияда коронавирус туфайли вафот этганлар сони 23 473 кишига етди. Бир кеча-кундузда 800 киши ҳаётдан кўз юмди, дея маълум қилди мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

«Мамлакатда вафот этган 23 473 киши қайд этилди, 807 нафари ўтган 24 соат ичида рўйхатга олинди», — дейилади хабарда. Ўлим даражаси 6,3 фоизни ташкил этмоқда.

Жами 153 833 киши касалликдан фориғ бўлган, бу коронавирусга чалинганларнинг 41 фоизини ташкил этади. Айни вақтда COVID-19 ни юқтирганлар сони 374 898 кишига етган. Бразилия бу кўрсаткич билан АҚШдан кейин иккинчи ўринда бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг