Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Исроил Бразилия президентини «номақбул шахс» деб эълон қилди

Исроил Бразилия президентини «номақбул шахс» деб эълон қилди

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Бразилия президенти Лула да Силвани «persona non grata», яъни «номақбул шахс» деб эълон қилди.

Бразилия етакчиси Ғазо секторига қилинаётган қуролли ҳужумларни холокостга қиёслаган эди.

«Ғазо секторида фаластин аҳолиси билан содир бўлаётган воқеалар тарихда бўлмаган. Аниқроғи бу аввал Гитлернинг яҳудийларни қирғин қилишга қарор қилганида содир бўлган», – деган эди Лула да Силва.

Шундан сўнг мамлакатнинг Исроилдаги элчиси ТИВга чақиртирилди.

Шу билан бирга, Бразилия етакчисинин гапларини Исроил Бош вазири «Исроилнинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига зиён этказишга уриниш», Исроил мудофаа вазири Ёав Галант «ғазабли ва жирканч» ҳамда Исроил президенти Исаак Герцог «тарихни ахлоқсиз бузиб кўрсатиш» деб атади.

Лула да Силва, шунингдек, ўз мамлакати БМТнинг Яқин Шарқдаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам агентлигига (UNRWA) тўловларни оширишини эълон қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг