Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Исроилнинг ҳаракатлари Гитлернинг жиноятларига ўхшайди» — Бразилия президенти

«Исроилнинг ҳаракатлари Гитлернинг жиноятларига ўхшайди» — Бразилия президенти

Бразилия президенти Луиз Лула да Силва Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини фашистлар Германияси етакчиси Адолф Гитлернинг яҳудийларга қарши жиноятларига қиёслади. Бу ҳақда G1 портали хабар берди.

«Ғазо секторида Фаластин халқи билан содир бўлаётган воқеа дунёда ҳеч қачон бўлмаган», - деди давлат раҳбари.

Бироқ, унинг таъкидлашича, бу Гитлер яҳудийларни йўқ қилишга қарор қилганида содир бўлган.

Январ ойи охирида Халқаро суд Исроил Ғазо секторида геноциднинг олдини олиш учун барча зарур чораларни кўриши керак, деган қарорга келганди.

Шу кунларда Исроил кучлари Ғазо жанубидаги Рафаҳ шаҳрини нишонга олмоқда. Бу ерни 1,3 миллиондан ошиқ фаластинлик макон қилган. 

Эслатиб ўтамиз, Исроилнинг Ғазо секторидаги бомбардимонлари оқибатида 30 мингга яқин киши ҳалок бўлди. 

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг