Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Росатом «ИННОПРОМ. Марказий Осиё» Халқаро кўргазмасида истиқболли ядро технологияларининг тақдимотини ўтказди

Росатом «ИННОПРОМ. Марказий Осиё» Халқаро кўргазмасида истиқболли ядро технологияларининг тақдимотини ўтказди

Росатом «ИННОПРОМ. Марказий Осиё» Халқаро кўргазмасида истиқболли ядро технологияларининг тақдимотини ўтказди

24-26 апрель кунлари Тошкентдаги кўргазмада «Росатом» давлат корпорацияси учта: «Барқарор энергия тизими ва экологик ечимлар», «Рақамли келажак» ва «Ядро тиббиёти ва технологиялари» дастурлари доирасида истиқболли технологиялар ва маҳсулотлар тақдимотини қилди, – деб хабар беради Росатом матбуот хизмати.

Кўргазмада соғлиқни сақлаш соҳасига тегишли ядро технологияларига бағишланган блок алоҳида ўрин тутди.

«Росатом» Давлат корпорацияси бугунги кунда, онкологик касалликларни ташхислаш ва даволашда ишлатиладиган изотопли хом ашё маҳсулотлари етказиб берувчиларининг жаҳондаги энг йирик бештасидан биридир.  

Бундан ташқари, корпорация нурлантириб даволаш ва брахитерапия учун зарур бўлган тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқаради ва ядро тиббиёти марказларини қуриш лойиҳаларини ҳам амалга оширади. Жумладан, нафақат Россияда ва чет элларда, балки Ўзбекистонда ҳам тиббий буюмлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва стерилизация қилиш бўйича кўп функцияли марказлар тармоғини қурмоқда. Кўргазмада тақдим этилган кичик тос аъзолари, кўкрак бези, қизилўнгач, томоқ-бурун ва оғиз бўшлиғининг онкологик касалликларини контактли нурлантириш терапияси орқали мажмуий даволаш учун мўлжалланган «Брахиум» гамма-терапевтик ускунаси кўпчиликда қизиқиш уйғотди.

«Бугунги кунда Росатом соғлиқни сақлаш соҳасидаги барча хизматлар мажмуини таклиф этади. Бунга изотоплар мажмуи, радиофармацевтикага оид дори-дармонлар ишлаб чиқариш, юқори технологияли тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш, тиббий маҳсулотлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини ионлаштирувчи нурланиш воситасида қайта ишлаш, шунингдек, тиббий инфратузилма объектларини бунёд қилиш киради. Биз амалиётдаги илғор тажрибаларни қўллаш орқали Марказий Осиё фуқаролари учун ядро тиббиётининг сифати ва ундан ҳамма фойдалана олиши имкониятларини ошириб боришга тайёрмиз», – деб таъкидлайди Русатом Хэлскеа бош директори Игорь Обрубов.

Энергетика соҳаси учун ечимлар блокида, кўргазма иштирокчилари энергетика объектлари ходимларини ўқиб-ўрганишлари учун машқлар бажариш симуляторига, энергетика объектларининг аслига ўхшаш рақамли нусхаларига, шунингдек математик моделлаштириш учун дастурий таъминотга эътибор қаратдилар. Бундай қурилмалар ССЭР-реакторли АЭС лардан фойдаланувчи ташкилотлар мутахассисларининг бошланғич тайёргарлигини ўтказишга, шунингдек ИЭМ, ИЭС, ГРЭС, ГЭС мутахассисларини тайёрлашда қўл келади.

Шунингдек, «Рақамли келажак»да Росатом Марказий Осиёда саноат корхоналари учун ишончли рақамли инфратузилмани яратиш бўйича хизматларни тақдим этди. Рақамли экотизим таркибига мураккаб IT-тизимларини ишлаб чиқувчилар ва интеграторлар, булутли ва инфратузилма ечимлари, алоқа операторлари, шунингдек Россиядаги энг йирик дата-марказлари тармоқларидан бирининг оператори ва интегратори киради.

Кўргазма доирасида Росатомнинг Марказий Осиё мамлакатлари билан яшил энергетиканинг турли соҳаларидаги ҳамкорлиги ҳақида кенг маълумотлар келтирилган бўлиб, бунда атом генерациясидан ташқари, Росатом шамол энергетикаси, энергияни сақлаш ва ГЭС лар қурилиши йўналишларидаги ўз ечимларини таклиф қилишга тайёрлигини билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг