Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Атомэкспо 2024»: 13-форумда тоза энергия келажаги муҳокама қилинади

«Атомэкспо 2024»: 13-форумда тоза энергия келажаги муҳокама қилинади

25 март куни Сочи – Сириус фан ва санъат марказида атом саноати соҳасидаги энг йирик тадбир – «Атомэкспо 2024» 13-форуми иш бошлади.

«Росатом» давлат корпорацияси ташаббуси билан ташкил этилган «Тоза энергия. Келажакни бирга яратиш» мавзусидаги ушбу йирик тадбир икки кун давом этади.

Aнжуманда 75 мамлакатдан 4500 дан ортиқ атом саноатининг йирик корхоналари вакиллари ва экспертлар атом саноати учун энг муҳим бўлган ва ривожлантириш тенденцияларини шакллантиришга қаратилган муҳокама ва давра суҳбатларида қатнашадилар. Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлиги, Фанлар академияси, Ўзатом, Ядро физикаси институти, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтидан келган ўзбекистонлик мутахассислар чиқишлари ҳам кун тартибига киритилган.

«Биз биргаликда ядро технологиялари, термоядро ва бошқа технологияларнинг тўртинчи авлодини муҳокама қиламиз. Фақат барча мамлакатлар билан биргаликда сайёрамиз учун тоза энергия келажагини қуришимиз мумкин», – дея таъкидлади «Росатом» бош директори Алексей Лихачев ўзининг табрик нутқида. 

Қайд этилишича, бу йилги форумда ҳар йилгидан кўп халқаро меҳмонлар, экспертлар ва делегациялар иштирок этмоқда. Илк марта Мали, Нигерия ва Ироқдан иштирокчилар келиишган.

Форум доирасида экспертлар Шимолий денгиз йўлининг ривожланиши, қайта тикланадиган энергия манбаларининг салоҳияти ва маҳаллий энергетика ва саноат билан боғлиқ бошқа кўплаб мавзуларни муҳокама қиладилар.

Анъанага кўра, форумда муҳим ҳамкорлик шартномаларини имзолаш маросимлари бўлиб ўтади. Форумнинг бутун тарихи давомида бундай шартномалар сони 500 дан ошди ва уларнинг умумий қиймати 63 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг