Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россиядаги муҳожирларига айрим соҳаларда ишлаш тақиқланяпти

Россиядаги муҳожирларига айрим соҳаларда ишлаш тақиқланяпти

Россиянинг Новогород вилоятида муҳожирларга алкоголь савдоси билан шуғулланиш, шунингдек, автобус ва йўналишсиз такси бошқариш тақиқланди.

Шунга ўхшаш тақиқлар сўнгги ойларда Россиянинг турли ҳудудларида кучга кирмоқда. 

Жумладан, ўтган йили ноябр ойида Тула вилоятида 2024 йилнинг январидан бошлаб хориж фуқароларига тамаки ва алкоголь савдоси билан шуғулланиш ҳамда йўловчи ташиш ва оммавий овқатланиш жойларида хизмат кўрсатиш тақиқланган эди.

Худди шундай тақиқ Челябинск вилоятида ҳам январ ойидан кучга кирган. Унга кўра, муҳожирлар январ ойидан бошлаб автобус ва йўналишсиз такси бошқаролмайдилар.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг