Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пахтачидаги иссиқхонада йирик ўғирлик аниқланди — Департамент

Пахтачидаги иссиқхонада йирик ўғирлик аниқланди — Департамент

Фото: Прокуратура департаменти.

Пахтачи туманида 1,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди.
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтачи туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда «X.Q.» МЧЖ раҳбари Р.Х. корхонанинг «Қиргули» маҳалласидаги 1,5 гектар ер майдонида иссиқхона ташкил этиб, ушбу иссиқхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 1,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг