Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пахтачидаги хунук ҳолат фош қилинди

Пахтачидаги хунук ҳолат фош қилинди

Фото: Прокуратура департаменти.

Пахтачи туманида истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган хонадон аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтачи туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда «Бўстон» МФЙдаги хонадонда яшовчи М.А. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил этиб, қўлбола усулда ёғ ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, 540 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 1 790 кг. пахта чигити ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг