Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Адлия вазирлиги бир гуруҳ журналистларни сийлади

Адлия вазирлиги бир гуруҳ журналистларни сийлади

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги оммавий ахборот воситалари билан фаол ҳамкорлик қилиши, бу борада ҳатто намуна бўлаётгани сир эмас. 

Соҳа ходимларининг касб байрами арафасида вазирлик бир гуруҳ фаол журналистларни чорлаб, эсдалик совғалари билан сийлади.  Сийланганларнинг барчаси вазирлик  фаолияти, тизимдаги ютуқларни бироз баланд оҳангларда ёритадиган журналистлардан иборат бўлмади. Тизимдаги камчиликларни «аямай урган»  кўпгина қаламкашларга ҳам вазирлик мутасаддилари эътибор қаратибдики, танқидни тўғри тушуниш шунақа бўлади сираси?! Улар қаторида «Xabar.uz»нинг икки нафар ходимлари борлигига нима дейсиз? Ташаккур, ташаккур...

Бу ёғига сўзни Шаҳноза Соатовага берсак. Жамиятдаги муаммоларга аёвсиз муросасизлиги  билан тилга тушган ҳамкасбимиз шундай ёзибди: «Адлия вазирлигига келганимдан бери йўлим очилиб, ишларим ривожланиб кетди ― мен учун омадли ташкилот бўлди. Умид қиламанки, вазирликка ҳам озми-кўпми фойдам тегяпти.

Юристлар билан ишлаш мазза – фитна қилмайдиган, гапингни тўғри тушунадиган, тартибли халқ (баъзида ҳаддан ташқари!). Ижодкор ходимларнинг жўшқин, тизгинсиз ва тарқоқ фаолиятини улар тартибга солишади, ўз навбатида, биз ҳам юристларнинг бир маромдаги иш жараёнига тўлқинлар, ранглар ва ёрқинлик бериб турамиз – ажойиб тандем! Натижада иш яхши унади.

Бугун раҳбарият жамоадаги оз сонли журналистларни касб  байрами билан табриклади. Биз ҳам ўз номимиздан аҳил ва эътиборли жамоамизга миннатдорлик билдирамиз».

Тўғри, мулоҳазалар бироз хусусийроқ. Аммо, моҳиятан, кўнглимиздаги гаплар.

Нима дедингиз?

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг