Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Адлия вазирлиги қарғиш учун жавобгарлик белгиланаётганини рад этди

Адлия вазирлиги қарғиш учун жавобгарлик белгиланаётганини рад этди

Таъкидланишича, 4 декабрь куни ижтимоий тармоқларда «қарғиш учун ҳам жавобгарлик белгиланмоқда» мазмунидаги хабарлар тарқатилиб, гўёки Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида худди шу мазмундаги ҳужжат лойиҳаси муҳокамага қўйилгани кўрсатилган. Бироқ ушбу ҳавола устига босилганда, бундай саҳифа мавжуд эмаслигини англатувчи «404» ёзуви чиқиб келади.

Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева мазкур хабар ҳақиқатга тўғри келмаслиги, ушбу мазмундаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига чиқарилмаганини билдирди.

«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган лойиҳаларга тизим томонидан автоматик равишда тегишли идентификация (ID) рақами берилади ва ушбу ID рақам ҳаволада акс этади.

Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси»ни аниқлаш бўйича республика танловини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасига тизим томонидан 83183 ID рақами берилган ва бу тегишли ҳаволада ҳам акс этган», дейилади хабарда.

Вазирлик мулозими ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва канал маъмурларидан ёлғон ва нохолис, текширилмаган ахборотларни жамоатчиликка тарқатиш орқали фуқароларимизда турли хил тушунмовчиликларни келтириб чиқаришга йўл қўймасликни сўраган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг