Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Мафтункор ранглар жилоси» – ногиронлиги бўлсада, иродаси баланд ёшлар танлови

«Мафтункор ранглар жилоси» – ногиронлиги бўлсада, иродаси баланд ёшлар танлови

Бугун, 26 октябрь куни, Адлия вазирлигининг «Биз биргамиз!» ижтимоий лойиҳаси доирасида 7 ёшдан 17 ёшгача ногиронлиги бўлган иқтидорли ёшлар ўртасида «Мафтункор ранглар жилоси-2023» республика кўрик танлови бўлиб ўтди.

Танловда ҳудудларда ўтказилган танловларда ғолиб бўлган ногиронлиги бўлган болаларнинг рассомлик ва шахмат спорт тури борасидаги маҳоратлари яна бир бор синовдан ўтказилди. Унда республиканинг 14 ҳудудидан жами 28 нафар иштирокчи қатнашди.

Танлов доирасида ногиронлиги бўлган болалар томонидан яратилган санъат асарларининг кўргазмаси ҳам ташкил қилинди.

Тадбир 2018-2022 йиллар давомида 4 марта ўтказилди. Мазкур тадбир 2018-2022 йиллар давомида республика бўйича жами 5000 га яқин ёшлар қамраб олинди.

Танловда расм чизиш бўйича қуйидаги ёшлар муваффақиятга эришишди:

1- ўрин: Ҳурлиман Сапарниязова (Қорақалпоғистон Республикаси);

2- ўрин: Мухаммадсодиқ Абдушукуров (Тошкент шаҳри);

3-ўрин: Ойбарчин Умарова (Сурхондарё).

Шахмат тури бўйича эса:

1-ўрин: Уралбек Нормўминов (Сурхондарё);

2-ўрин: Азизбек Исмоилов (Хоразм);

3-ўрин: Муҳаммадюсуф Аҳмедов (Наманган) ғолиб бўлишди.

Танлов иштирокчиларининг барчаси қимматбаҳо совғалар, медаль ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг