Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Давлат бюджетининг 2019 йилги даромад ва харажатлари маълум қилинди

Давлат бюджетининг 2019 йилги даромад ва харажатлари маълум қилинди

Фото: «Xabar.uz»

Олий Мажлис Сенатида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, молия вазири Ж.Қўчқоровнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида»ги маърузаси эшитилди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар бермоқда.

2019 йилда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг жами харажатлардаги қисми 54,5 фоизни ташкил қилиши, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, ижтимоий нафақалар ва стипендиялар миқдорини ҳар ярим йилда ўтган йилги инфляция даражасидан паст бўлмаган миқдорларда ошириш кўзда тутилган. 2019 йил 1 январдан бошлаб ижтимоий нафақалар миқдорлари абсолют суммада белгиланади.

Мамлакатимизнинг бош молиявий ҳужжати иқтисодиётнинг барча даражаларида барқарорликни таъминлаш, давлатнинг ўз функцияларини муваффақиятли бажариши ва юртимизнинг тараққиёт йўлида собитқадам бўлишини таъминлайди.

Ушбу масала юзасидан Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси М.Жумагалдиев сўзга чиқди. У ўз сўзида 2019 йилги солиқ сиёсатининг эътиборли жиҳати шундаки, келгуси йилдан бошлаб мамлакатимиз солиқ сиёсатида мутлақо янги тизим жорий этилади, дея қайд этди.

Келгуси йилда Давлат бюджети даромадлари, давлат мақсадли жамғармаларини ҳисобга олмаган ҳолда, 102 трлн. 627 млрд сўмни, харажатлари эса 107,1 трлн. сўмни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари жорий йилдан фарқли равишда ялпи ички маҳсулотга нисбатан 1,1 фоиз миқдорида дефицит билан якунланиши белгиланган.

Давлат бюджети жойларда тадбиркорлик ва бизнес юритишда мавжуд бўлган муаммоларни бартараф этиш, ижтимоий соҳаларга йўналтирилаётган маблағларни манзиллигини ошириш ҳисобга олинган ҳолда тузилганлиги билан муҳимдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг