Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хориждагилар ижтимоий ҳимоясига 25 млрд. сўм ажратилади

Хориждагилар ижтимоий ҳимоясига 25 млрд. сўм ажратилади

Яқинда Молия вазирлиги томонидан 2022 йил учун бюджет лойиҳаси эълон қилинди. Унда соҳа ва тармоқларга кейинги йил учун қанча маблағ ажратиш режалаштирилганини кўриш мумкин.

Хусусан, хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида меҳнат ва бошқа ҳуқуқлари бузилган, мураккаб молиявий аҳволга тушиб қолган фуқароларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда уларга моддий ёрдам кўрсатишга 25 млрд. сўм ажратилади.

Меҳнат миграциясида бўлган вақтда жароҳат олиши туфайли тиббий ёрдам талаб этилган фуқароларга тиббий хизмат кўрсатишга 3 млрд. сўм йўналтирилади.

Шунингдек, меҳнат миграциясида бўлган вақтда вафот этган фуқароларнинг жасадларини, шунингдек, хорижда меҳнат фаолияти вақтида майиб бўлган ёки оғир жароҳат олган фуқароларни олиб келиш ишларига 8 млрд. сўм назарда тутилган.

Қайд этилишича, 5 млрд. сўм меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган фуқароларни кетиш олдидан мослаштириш, касбга тайёрлаш, уларнинг касбий малакасини тасдиқлаш марказларини республика ҳудудларида ташкил этиш ва жиҳозлашга сарфланади.

Фуқаролар хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширган даврда уларнинг ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш бўйича суғурта пули суммасининг ўрнини қоплаш учун суғурта компанияларига бир йўла бериладиган субсидия учун 6 млрд сўм белгиланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг