Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Bank talks» ва «стартап-ташаббуслар»: апрель ойида йирик кўргазма бўлиб ўтади

«Bank talks» ва «стартап-ташаббуслар»: апрель ойида йирик кўргазма бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 11-13 апрель кунлари пойтахтимиздаги «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасида «BankExpo-2019» молия-банк хизматлари, ускуналари ва технологияларининг Миллий кўргазмаси бўлиб ўтади.

Кўргазмада республикамизда фаолият юритаётган етакчи тижорат ва давлат банклари, суғурта, лизинг, инвестиция ва IT-компаниялар иштирок этади.

«BankExpo» — бу банк сектори, унинг тўғридан-тўғри фойдаланувчилари, молиявий институтлар ва давлат ўртасидаги мулоқот платформасидир.

«BankExpo-2019» кўргазмаси ОАВ вакиллари учун расмий матбуот анжуманидан бошланади. Шунингдек, кўргазма ташкилотчилари, иқтисодиёт ва молия соҳалари мутахассислар ҳамда давлат муассасаларининг бошқа вакиллари иштирокидаги панелли муҳокамалар ҳам бўлиб ўтиши кутилмокда.

«BankExpo-2019» кўргазмаси банк-молия соҳаси ва ишбилармонлик сектори вакилларининг самарали ҳамкорлик қилишларии учун хизмат қилади. Кўргазма доирасида соҳа тадбирлари маҳаллий ва хорижий ҳамкасблар орасида тажриба алмашиш имконини яратиб беради ва қатор самарали ечимларни ишлаб чиқишга ёрдам беради. Ушбу ечимлар, ўз навбатида, харажатларни қисқартириш ва бизнес самарадорлигини ошириш, чет эл инвестицияларини жалб этиш учун шароитлар яратиш, шунингдек Ўзбекистон иқтисодиётининг ижтимоий ривожланишига ёрдам беришга қодир. Хорижий компаниялар иштироки орқали маҳаллий ишбилармонлар ҳамжамияти банк-молия секторида кейсларнинг илғор тажрибаси ва амалий ечимлари, хизматларни автоматлаштириш воситалари ва замонавий банк ускуналари билан танишадилар» — дейди Ўзбекистон Банклари ассоциацияси раиси Бахтиёр Султонович Ҳамидов.

Тадбирлар доирасига кўргазма экспонентларидан ташқари банк-молия сектори мутахассислари ўртасида тажриба алмашиш майдончаси бўлмиш «Bank Talks» муҳокамалари, шунингдек инвестицияларни жалб этиш ёки бизнес ҳамкорликни ривожлантириш учун хусусий лойиҳалар тақдимотини ўз ичига олган «Стартап-ташаббуслар» ҳам киради.

«BankExpo-2019» миллий кўргазмаси тўғрисидаги батафсил маълумотни www.uzbankexpo.uz сайтидан олишингиз мумкин.

Ҳамкорлик ва кўргазмада иштирок этиш масалалари юзасидан қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат этиш мумкин: +99890 983 63 42, email: [email protected], [email protected].

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг