Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Яна бир ҳафтадан сўнг пойтахтимизда йирик кўргазма очилади

Яна бир ҳафтадан сўнг пойтахтимизда йирик кўргазма очилади

Шу йилнинг 11-13 апрель кунлари пойтахтимиздаги «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасида «BankExpo-2019» банк-молия хизматлари, ускуналари ва технологияларининг миллий кўргазмаси бошланади.

Кўргазма доирасидаги тадбирларда Ўзбекистон банклари ассоциацияси бош директори Бахтиёр Ҳамидов, Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакили Алкис Дракинос, Осиё тараққиёт банки вакили Бобур Ғафуров, Халқаро молия корпорацияси вакили Галина Клименко ва бошқалар иштирок этадилар.

Кўргазма павильонида банклар стендлари жойлаштирилади. Атриум ҳудудида «Bank Talks» давомида мутахассислар тажриба алмашадилар, «Start Up ташаббуслари» сессияси эса лойиҳага нафақат тегишли қизиқиш, балки инвестициялар жалб этиш имконини яратиб беради.

Кўргазма якунланадиган куннинг биринчи ярмида банклар ўз тақдимотларини ўтказиб, энг яхши мижозларини тақдирлайдилар.

«BankExpo-2019» кўргазмасининг расмий ёпилиш маросимида самарали фаолияти билан ўзини намоён қилган банклар турли номинациялар бўйича тақдирланади. «Банкнинг энг яхши ходими» мукофоти ўз эгаларига топширилади.

«BankExpo-2019» кўргазмаси молия институтлари ходимлари ўртасида тажриба алмашиш, харажатларни қисқартириш йўли билан бизнес самарадорлигини ошириш ва чет эл инвестицияларини жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш орқали молия соҳасида жорий ҳолатни яхшилашга қаратилган.

Кўргазмада хорижий компанияларнинг иштироки ва уларнинг тажрибаси замонавий бизнес ечимлар ва технологияларни жорий этиш ҳисобига банк-молиявий сектор ривожланишига сезиларли ҳиссасини қўшади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг