Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда «BankExpo-2019» миллий кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Тошкентда «BankExpo-2019» миллий кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Фото: «Xabar.uz»

«BankExpo-2019» кўргазмаси жорий йилнинг 11-13 апрель кунлари пойтахтимиздаги «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасида бўлиб ўтмоқда.

Кўргазманинг очилиш маросимида Ўзбекистон Банклари ассоциацияси бош директори Б.Ҳамидов, Ўзбекистондаги ЕТТБ, ОТБ, Ислом тараққиёт банки вакиллари ҳамда Халқаро молия корпорацияси вакиллари иштирок этдилар.

Кўргазма доирасидаги тадбирларда мутахассислар Ўзбекистон ривожига инвестиция киритиш, шунингдек, ўзаро ҳамкорлик истиқболлари ва «Green banking» мавзусига оид фикрлар билан алмашдилар.

«Банк-молия соҳасини самарали ривожлантириш чет эл инвестицияларини жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга асос бўлади. Йирик хорижий инвестицияларни жалб этиш Ўзбекистон иқтисодиёти барқарор ўсишининг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Бунда замонавий технологияларни жорий этиш ва хорижий молия институтлари тажрибасини ўрганиш лозим. «BankExpo-2019» кўргазмасининг асосий мақсади – маҳаллий ва хорижий молия институтлари ва ишбилармонлик сектори вакиллари ўртасида самарали ҳамкорлик ўрнатиш ва профессионал ҳудуд яратишдан иборат. Банклар фаолиятини ривожлантириш – давлат иқтисодиёти ўсишининг асосий омилидир», дейди Ўзбекистон Банклари ассоциацияси раиси Бахтиёр Ҳамидов.

Кўргазма якунида банклар томонидан ўзининг энг яхши мижозларига миннатдорчилик билдирувчи тантанали мукофотлаш маросими бўлиб ўтади.

«BankExpo-2019» кўргазмасининг расмий ёпилиш маросими учинчи куннинг иккинчи ярмида бошланади.

Намунали фаолияти билан ажралган банкларга Ўзбекистонда банк фаолиятини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшганлиги учун турли номинацияларда мукофотланадилар. Шунингдек, «Банкнинг энг яхши ходими» мукофоти ўз эгаларига топширилади..

«BankExpo-2019» миллий кўргазмаси ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги кўргазма сайти орқали олишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг