Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда уюшган гуруҳ қўлга олинди

Андижонда уюшган гуруҳ қўлга олинди

Фото: Андижон вилояти ИИБ

13 май кунидан 14 май кунига ўтар кечаси Андижон туманида яшовчи фуқаролар Д.Х ва бир гуруҳ шахслар туманнинг Гулистон маҳалласида жойлашган «Абдурашид ҳосили» фермер хўжалиги ер майдонидан ўтган «Андижанпетро» МЧЖга қарашли нефт қувурларига махсус мослама ўрнатиб,  кўп миқдордаги нефт маҳсулотларини яширин равишда ўғирлаётган вақтларида Андижон тумани ИИБ жиноят қидирув бўлими тезкор вакиллари томонидан ушланганлар. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Андижон вилояти ИИБ

Шу билан бирга, улардан 35 дона махсус тайёрланган қопларда нефт маҳсулотлари, 30 дона бўш қоплар, темир трубага уланган махсус мослама   ҳамда 8 метр ҳажмдаги целлофанлар олинган.

Фото: Андижон вилояти ИИБ

«Андижанпетро» МЧЖ томонидан берилган маълумотга кўра, ушбу жамиятга тегишли бўлган жами 10.500.000 сўмлик нефт маҳсулотлари талон-торож қилинган ҳамда марказий қувурга шикаст етказилиб яроқсиз холга келтирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 14 май куни юқоридаги шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «г» банди ва 255-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг