Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Намибияда улкан нефт кони топилди

Намибияда улкан нефт кони топилди

Фото: YouTube

Намибия соҳиллари яқинида тахминан 10 млрд баррел захирага эга нефт кони топилди. Бу ҳақда New Era газетаси хабар берди.

Нашр хабарига кўра, Жанубий Африка Республикаси билан чегарадош ҳудудда, Оранж дарёси атрофларида Galp Energia компанияси маҳаллий Custos Energy ва National Petroleum Corporation of Namibia компаниялари билан ҳамкорликда геология-разведка ишлари олиб бормоқда.

Синов учун олинган нефт намуналари унинг сифати юқори эканидан далолат бермоқда — ёпишқоқлиги паст ва таркибида олтингугурт жуда кам.

Худди шу ҳудудда TotalEnergies ва Shell компаниялари ҳам «қора олтин» қидирмоқда.

Агарда юқоридаги маълумотлар тасдиғини топса, Намибия нефт захиралари бўйича Африкада камида тўртинчи (Ливия, Нигерия ва Жазоирдан сўнг) ўринга кўтарилиб олиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг