Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Воронежда қурилишдан йиқилган ўзбекистонлик бўйича маълумот берилди

Воронежда қурилишдан йиқилган ўзбекистонлик бўйича маълумот берилди

Россияда ишлаётган Ўзбекистон фуқароси 2022 йилда Воронеж вилоятига ишлаш мақсадида бориб, жорий йили иш вақтида қурилиш объектининг 2-қаватидан йиқилиб тушади.

Натижада оғир тан жароҳати олиб, Воронеж вилояти шифохонасига даволаниш учун ётқизилади.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Воронеждаги вакили юртдошимиз ҳолидан хабар олган. Aйни пайтда беморнинг аҳволи яхшилангани ва тез орада шифохонадан жавоб берилиши маълум бўлди.

Бугунги кунда фуқарога кўмаклашиш мақсадида Ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда, дейилади агентлик хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг