Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Воронежлик врачлар адашиб соғ оёғини кесиб ташлаган кекса аёл вафот этди

Воронежлик врачлар адашиб соғ оёғини кесиб ташлаган кекса аёл вафот этди

Фото: «РИА Новости»

Чоршанба, 21 ноябрга ўтар кечаси Воронежда 89 ёшли Мария Дронова вафот этди. Шифокорлар аввалига бу аёлнинг соғ оёғини, кейин касал оёғини кесишгани интернет оламида катта шов-шувларга сабаб бўлганди.

— У (Мария Дронова) сўнгги кунларда ёзини ёмон ҳис қилар, зўрға еб-ичаётганди, — дейишган ҳудудий соғлиқни сақлаш департаментидагилар.

Эслатиб ўтамиз, 4 ноябрь куни бу кекса аёл Воронеждаги 3-касалхонага «ўнг оёқ товони гангренаси» ташхиси билан келтирилган. Шифокорлар эса унинг чап оёғини ампутация қилишган... Орадан уч кун ўтиб, ўнг оёқни ҳам кесишди. Беморнинг ўғли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилганидан сўнг жиноят иши очилган.

— Жиноят иши очилиши врач айбдор дегани эмас. Ҳаммаси тергов натижаларига боғлиқ, — деди Россия Тергов қўмитасининг Воронеж бошқармаси вакили Ольга Бовт.

3-касалхона бош шифокори Сергей Шамсутдиновнинг фикрича, жарроҳлар ўз ишини тўғри бажарган.

— Беморга юзага келган вазиятда барча керакли ёрдам кўрсатилган, — деди у.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг