Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳимоя воситалари етишмаётганидан шикоят қилган россиялик шифокор деразадан тушиб кетди

Ҳимоя воситалари етишмаётганидан шикоят қилган россиялик шифокор деразадан тушиб кетди

Фото: «EPA/Vostock-photo»

Воронеж вилояти Новоусманская шифохонасида ишлаган тез тиббий ёрдам шифокори Александр Шулепов ўзи коронавирусдан даволанаётган тиббиёт муассасаси деразасидан тушиб кетди. Бу ҳақда 2 май, шанба куни «Интерфакс» хабар берди.

Агентликнинг ёзишича, йиқилиш натижасида шифокорнинг бош суяги синган. Айни вақтда у реанимацияда. Соғлиқни сақлаш ҳудудий бўлими ҳодиса юзасидан текширув ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Апрелнинг охирида Шелупов ҳамкасби Александр Косякин билан биргаликда видеомурожаат орқали коронавирус аниқланган бўлишига қарамай, уни ишлашга мажбур қилишаётганини маълум қилган. Бундан ташқари, шифокор тиббиёт ходимлари ҳимоя воситалари билан таъминланмаётгани ҳамда янги инфекцияга текширишмаётганидан арз қилган. Соғлиқни сақлаш ҳудудий бўлими эса буни фейк деб атаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг