Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олмалиқдаги техноген вазиятни вазирлик ўрганади

Олмалиқдаги техноген вазиятни вазирлик ўрганади

Фото: «Xabar.uz»

Аввалроқ Олмалиқда «Enter Engineering» компаниясининг металл тайёрлаш цехидаги (АЗМК-3) вақтинчалик қурилманинг том қисми қулаши натижасида ҳиндистонлик қурувчиларни том бўсиб қолгани хабар қилинганди.

Ушбу  бахтсиз ҳодисани махсус текшириш учун Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси ҳамда Тошкент вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ходимларидан иборат тезкор ишчи гуруҳ ташкил қилиниб, вазият ўрганилмоқда.

«Текшириш якунлари ҳамда воқеанинг келиб чиқиш сабаблари тўғрисида қўшимча маълумот берилади», дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, ҳодиса оқибатида уч нафар ҳиндистонлик ишчи воқеа жойида вафот этгани, 29 нафари турли даражадаги тан жароҳатлари олгани қайд этилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг