Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янги йил байрамида ҳайвон ва қушлар нега стресс ҳолатига тушиши аниқланди

Янги йил байрамида ҳайвон ва қушлар нега стресс ҳолатига тушиши аниқланди

Aвстрия ва Буюк Британия олимлари томонидан олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра янги йил байрамининг ажралмас қисми бўлган пиротехника, (фейерверк) мушакбозлик уй ва ёввойи ҳайвонларда катта стрессни келтириб чиқараркан.

Ҳайвонлар ва қушлар баланд товушлардан жуда қўрқишади, чунки уларнинг эволюцион тарихида хавфли вазиятлардан қочиш инстинкти шаклланди. Янги йил арафасида қаттиқ шовқинли товушларнинг кўпайиши эса ҳайвонларнинг соғлиғига жиддий таъсир қилиши мумкин. Чунки улар қаерга қочади ёки яширинади?

Мисол учун, кулранг ғозлар пиротехника овозлари туфайли кучли стрессни бошдан кечиришлари аниқланган. Олимлар ғозларнинг танасига юрак уриши ва тана ҳароратини қайд этувчи узатгичларни жойлаштирдилар.  

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, қаттиқ ва шовқинли овозлар эшитилган пайтда ғозларнинг юрак уриши тезлашади ва уларнинг тана ҳарорати кўтарилади.

Мушуклар, итлар, отлар, қуёнлар ва бошқа уй ҳайвонлари ҳам кучли товушлар ва чақнашлардан қўрқишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг