Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда Янги йил куни чақалоқлар туғилиши камаймоқда

Ўзбекистонда Янги йил куни чақалоқлар туғилиши камаймоқда

Фото: ССВ

ССВ хабарига кўра, Янги йилнинг биринчи суткасида 1859 нафар чақалоқ дунёга келди.

2018 йил худди шу куни 1961 нафар, 2019 йилда 1708 нафар, 2020 йилда 1974 нафар, 2021 йилда 1644 нафар, 2022 йилда 2316 нафар, 2023 йилда эса 2155 нафар чақалоқ туғилган эди.

2024 йил 1 январь куни дунёга келган гўдакларнинг:

- 847 нафари қиз,
- 1012 нафари ўғил.

Энг кўп чақалоқ Қашқадарё вилояти (207 нафар) туғилди.

Шунингдек, кейинги ўринларда:

- Андижон вилояти — 201 (шу жумладан, бир ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар),

- Самарқанд вилояти — 196 (шу жумладан, етти ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар),

- Фарғона вилояти — 195 (шу жумладан, тўрт ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар),

- Сурхондарё вилояти — 185 (шу жумладан, бир ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар ҳамда бир ҳолатда уч ҳомилали эгизаклар),

- Наманган вилоятида – 178,

- Тошкент вилояти — 172,

- Тошкент шаҳри — 144 (шу жумладан, бир ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар),

- Бухоро вилояти — 86 (шу жумладан, тўрт ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар),

- Жиззах вилояти — 78,

- Хоразм вилояти — 72,

- Қорақалпоғистон Р. — 67 (шу жумладан, бир ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар),

- Сирдарё вилояти — 42 (шу жумладан, бир ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар),

- Навоий вилояти — 36 нафар (шу жумладан, бир ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар).

Жами 22 та эгизакли туғруқлардан 21 ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар ҳамда Сурхондарё вилоятида бир ҳолатда уч ҳомилали эгизаклар – (жами 45 нафар чақалоқ) дунёга келди.

Аввалроқ, 1 январ соат 17.00гача мингдан зиёд чақалоқ туғилгани хабар берилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг