Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Волидаси билан видолашиш учун келган опа-сингиллар тобутда онасининг кийимида номаълум аёл мурдасига дуч келишди

Волидаси билан видолашиш учун келган опа-сингиллар тобутда онасининг кийимида номаълум аёл мурдасига дуч келишди

Фото: «New York Post»

Aмериканинг Шимолий Каролина штати Aхоски шаҳрида марҳум онаси билан видолашиш учун келган опа-сингиллар тобутда онасининг кийими кийгизиб қўйилган номаълум аёл мурдасига дуч келишди. Бу ҳақда New York Post нашри хабар бермоқда.

Женнетт Aрчер ва унинг синглиси Женнифер Тейлор вафот этган онаси Мэри Aрчер билан видолашгани моргга боришган. Қизлар тобутга қарашган ва не кўз билан кўришсинки, марҳум онасининг кийимида бегона аёл ётибди.

«Бу аёл онамизга умуман ўхшамасди», — деди Женнетт Aрчер. У марҳум онасининг кийимлари нотаниш аёл учун жуда катта эканлигини таъкидлади.

Опа-сингил морг ходимларига хатога йўл қўйганларини айтишганида, уларни аввалига олдиларида оналари ётганига ишонтиришга уринишган. Мэри Aрчернинг мурдаси бальзамлаш хонасидан топилганидан кейингина, муассаса вакиллари айбига иқрор бўлишди. Жасадлар алмаштирилгач, видолашиш маросими давом этди.

Морг бош бальзамчиси журналистларга хатога йўл қўйганини тан олди, лекин интервью беришдан бош тортди. Унинг сўзларига кўра, морг расмийлари муаммони муҳокама қилиш учун оила билан боғланишга ҳаракат қилган. Аммо опа-сингиллар уларга ҳеч ким қўнғироқ қилмаганини айтишмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг