Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вьетнамда автобус ҳалокати натижасида 13 киши ҳаётдан кўз юмди (видео)

Вьетнамда автобус ҳалокати натижасида 13 киши ҳаётдан кўз юмди (видео)

Фото: «2sao.vn»

Бугун, 26 июль куни Вьетнамнинг марказий ҳудудларида жойлашган Куангбинь провинциясида автобус иштирокида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси натижасида камида 13 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Туой че» газетаси хабар берди.

Хабарларга кўра, автоҳалокат тонгда Бо-Трач ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 09:53 да (07:53) содир бўлган. Автомобиль сайёҳлик маскани томон кетаётган бўлган. Автобус ҳайдовчиси бурилишда назоратни йўқотиб қўйган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. ЙТҲ оқибатида 13 киши ҳалок бўлган, ўнлаб кишилар жароҳатланган ва шифохонага ётқизилган.

Нашрнинг маълум қилишича, транспорт воситасида камида 39 киши бўлган, улар битирувчиларнинг учрашувга кетаётган бўлишган.

Ҳодиса жойида юзлаб мутахассислар, жумладан, тиббиёт, ўт ўчириш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ишламоқда. Автоҳалокат сабаблари ҳозирча маълум эмас. Расмийлар аллақачон ЙТҲ сабабларини ўрганишга киришган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг