Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Украина самолёти 180 йўловчи билан Эронда ҳалокатга учради (видео)

Украина самолёти 180 йўловчи билан Эронда ҳалокатга учради (видео)

Теҳрон - Киев йўналишида парвоз қилган Украина самолёти Эронда ҳалокатга учради. Хабар қилинишича, унинг бортида 180 йўловчи бўлган.

Маълумотларга кўра, самолёт ҳалокати Имом Ҳомайний номидаги Теҳрон аэропортидан узоқ бўлмаган жойда рўй берган. Ҳалокатга техник носозлик сабаб бўлгани айтилмоқда.

Украина самолёти аэропортдан ҳавога кўтарилгани ҳамоно техник муаммолар бошланган ва оқибатда самолёт ерга қулаган. Ҳозирча экипаж ва йўловчилар тақдири ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Самолёт ерга қулагандан сўнг ёнғин келиб чиққан, қутқарувчиларда эса баъзи йўловчиларни қутқариш имкони бўлгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳалокат рўй берган тунда Эрон томонидан Ироқдаги АҚШ базаларига 10 дан ортиқ ракеталар билан ҳужум қилингани хабар қилинган эди. Ҳозирча бу икки хабар ўртасида боғлиқлик борлиги аниқланмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг