Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркиядаги энг йирик масжид очилди

Туркиядаги энг йирик масжид очилди

Фото: «Life.ru»

Кеча, муборак жума куни Истанбулда Туркиядаги энг йирик «Буюк Чамлижа жоме-масжиди» очилди.

Масжидни қуришга олти йил кетди. У Истанбулнинг исталган еридан кўринади, негаки, шаҳарнинг энг баланд нуқтасида барпо этилган, қолаверса, Туркиядаги энг улкан масжид. Масжид ёнида конференц-заллар, кутубхоналар ҳамда туркий исломий санъат асарлари музейи ҳам бор.

Олтмиш беш минг нафар намозхонга мўлжалланган «Чамлижа» масжидининг 70 та гумбази, 6 та минораси бор. Туркияда олтита минорали масжидлар сони тўрттага етди, улардан энг каттаси Истанбулдаги «Мовий масжид» эди. Бироқ «Чамлижа» масжиди ундан-да салобатли: тўртта минорасининг баландлиги — 107,1 метр, иккита минораси баландлиги — 90 метр. Нега айнан 107,1 метр. Бу рақам салжуқли турклар султон Алп Арслон бошчилигида Манцикерт бўсағасидаги жангда византияликларни қақшатқич мағлубиятга учратиб, уларнинг императори Роман IV Диогенни асир олган 1071 йилни эсга солади. Шундан сўнг туркларнинг Кичик Осиёда ҳукмронлик ўрнатиш жараёни юришиб кетган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг