Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Таниқли актёрнинг рафиқаси, машҳур актриса саратондан вафот этди

Таниқли актёрнинг рафиқаси, машҳур актриса саратондан вафот этди

Фото: «AP Photo»

Актриса Келли Престон 57 ёшида кўкрак саратонидан вафот этди, деб ёзади унинг турмуш ўртоғи, актёр Жон Траволта «Instagram»да.

«Соҳибжамол рафиқам Келли икки йил кўкрак саратонига қарши курашгандан сўнг ҳаётдан кўз юмди», — деб ёзади Траволта. У яқин орада бутун вақтини онасидан жудо бўлган фарзандларига бағишлашини маълум қилган.

Престон ва Траволта 1991 йилда турмуш қуришган ва уч фарзандни дунёга келтиришган. Фақат ўғли Жетт 2009 йилда эпилептик хуруждан сўнг вафот этган.

Престон ўз карьерасини 1983 йилда бошлаган. «Эгизаклар» ва «Жерри Магуайер» фильмларидаги роллари билан танилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг