Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Словакия президенти депутатларни изза қилди

Словакия президенти депутатларни изза қилди

Фото: «LIGA.net»

Словакия Миллий кенгаши (парламент) депутатлари давлат рамзлари тўғрисидаги қонунга тузатишлар киритиш учун овоз беришди: унда чет эл расмий делегациялари қатнашган тадбирларни истисно қилганда, мамлакатда бошқа мамлакатлар мадҳияларини ижро этиш тақиқланади, деб хабар берди «Ridus».

Бироқ...

Кейинчалик «Мост — Хид» партияси етакчиси таъкидлашича, депутатлар тузатиш эмас, балки «бузиш» қилишибди: улар қонун ҳужжатининг моҳиятига кириб бормасдан, «ҳа» деб жавоб бериб юборишган.

Шундан сўнг депутатлар мамлакат президенти Андрей Кискадан яна қайта кўриб чиқиш учун ҳужжатни парламентга қайтариб беришни сўрашди. Президент эса депутатларга бирон бир қонунни тасдиқлашдан олдин яхшилаб ўқиб чиқишни маслаҳат берди, деб ёзмоқда «Mlada fronta Dnes» нашри.

Зузана Чапутова. Фото: «Focus.ua»

Дарвоқе, ўтган ҳафта Словакияда президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтиб, унда 45 ёшли юрист Зузана Чапутова зафар қозонди. Чапутова Словакия тарихидаги биринчи аёл-президентга айланди. У амалдаги президент ваколати тугаши билан 2019 йилнинг 15 июнидан мамлакатни бошқаришга киришади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг