Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саудия Арабистони армиясини шай ҳолатга келтирди

Саудия Арабистони армиясини шай ҳолатга келтирди

Яманда ҳусий исёнчилар билан тўқнашувлар ортидан Саудия Арабистони армияси юқори шай ҳолатга келтирилди, деб ёзади Bloomberg манбаларга таяниб.

Қайд этилишича, ўтган ҳафтада жануби-ғарбий Жазан вилоятида ҳусийлар билан жангда Саудия Арабистонининг тўрт нафар аскари ҳалок бўлган ва армия қироллик ҳудуди устида Исроил томон отилган ракетани уриб туширган.

Ҳусийлар ракета учириши ортидан Саудия Арабистони армиясининг барча тармоқларида юқори огоҳлантириш протоколлари фаоллаштирилди.

Агентлик эслатишича, шу йилнинг апрел ойида Ар-Риёд ҳусийлар билан дастлабки сулҳ тузганидан бери Саудия Арабистони ҳарбий хизматчилари биринчи марта ўлдирилмоқда. Вазият авж олишдан олдин, сентябр ойида Саудия коалициясида хизмат қилган тўрт нафар Баҳрайн расмийси ҳалок бўлганига қарамай, томонлар келишувга эришишга яқин эди.

Яманда 2011 йилда «араб баҳори» пайтида президент Али Абдулла Солиҳ ҳокимиятдан ағдарилган, орадан уч йил ўтиб мамлакатда фуқаролар уруши бошланганди. Кейин ҳусийлар (шиа мусулмонлари) мамлакат пойтахти Сана шаҳрини назорат остига олдилар ва кейинги йили ҳокимиятни қўлга олганини эълон қилишди. Жанубий Ямандаги сунний партиялар ҳусийларнинг ҳокимиятни эгаллашини тан олишмади.

Суннийларни 2015 йилда Яманга бостириб киришини уюштирган Саудия Арабистони қўллаб-қувватлайди. Яман ҳусийларини Яқин Шарқдаги бошқа шиа гуруҳлари қатори Эрон ҳам қўллаб-қувватлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг