Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбек ҳарбийлари Россиядаги мусобақада муваффақият қозонди

Ўзбек ҳарбийлари Россиядаги мусобақада муваффақият қозонди

Фото: Мудофаа вазирлиги.

12 апрелда «Тошкент» халқаро аэропортида 2024 йилги Халқаро армия ўйинлари доирасидаги «Саян юриши» мусобақада иштирок этган ҳарбилар тантанали кутиб олинди.

Байрамона тадбирда Мудофаа вазирлиги масъуллари ушбу нуфузли халқаро мусобақаларда Мудофаа вазирлиги жамоаси ғалабалар серияси билан иштирок этиб келаётганини таъкидлаб ўтди.

Россия Федерацияси ҳудудида ўтказилган ва Халқаро армия ўйинларини бошлаб берган мазкур мусобақада жами 9 та жамоа иштирок этиб, Ўзбекистон улар орасида кучли учталикдан ўрин олди.

Совуқ иқлим, ноқулай об-ҳаволи тоғ ҳудудларида 50 километрлик масофани босиб ўтиш давомида жамоалар 12 та шарт бўйича кўрсатилган меъёрларни юксак жанговар маҳорат билан бажаришди. Янгиланган жамоамиз учун бу каби кутилмаган тўсиқларни енгиб ўтиб, кучлилар ичида ном таратиш осон кечмади.

Россия Федерацияси, Хитой, Эрон каби давлат жамоалари иштирок этган мусобақада юртимиз ҳарбий хизматчилари учинчи ўринни қўлга киритди. Ғолибларимизга ҳарбий оркестр садолари остида медаль ҳамда эсдалик совғалари топширилди, дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг